Ота-онасини боқишдан бош тортувчи шахсларга нисбатан қатъий жазо тайинланади

Жамият 09 Март 2017 16433

2017 йилнинг 9 март куни Шайхонтоҳур тумани Белтепа маҳалла фуқаролари йиғинида суд ижрочилари ва маҳалла фаоллари иштирокида ҳудудда алимент даврий тўловларни ўз вақтида тўламай юрган шахсларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш юзасидан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Шайхонтоҳур тумани бўйича жами 1896 та алимент даврий тўловлари бажарилишининг аҳволи, ўз фарзандига моддий ёрдам бермай келаётган қарздор шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик масалалари қўлланилаётгани айтиб ўтилди.

Йиғилишда Суд департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Садриддин Хидиров, Суд ижрочиларининг Шайхонтоҳур туман бўлими бошлиғи М.Усмонов, Тошкент шаҳар прокуратураси 17-бўлим бошлиғи Абдуқодир Донаевлар ва туман хотин қизлар қўмитаси мутахассислари ҳамда Белтепа маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирок этди.

Йиғилишда вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота –оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбур эканлиги, кейинги вақтларда бу ҳолатга бефарқлик билан қаралиши ачинарли ҳол эканлиги таъкидланди. Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 123 моддасида кескин чоралар кўриш тайинлаб қўйилган. Унга кўра, вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслиги — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Йиғилишда айнан шундай шахсларга нисбатан жазо тайинланиши муқаррар эканлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек маҳалла фаолларига ёшларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказишда спорт билан шуғулланиши, қўшимча бирор касб билан эгаллашида керакли шарт–шароитлар яратилиши бўйича айрим масалалар ваколат доирасида келишиб олинди.

Йиғилишда маҳалла фуқаролари йиғини фаолларининг саволларига Тошкент шаҳар прокуратураси 17- бўлим бошлиғи Абдуқодир Донаев жавоб бериб ўтди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар