Паст бўйли эркаклар сочлардан эртароқ айрилиши мумкин, деб огоҳлантирмоқда олимлар. Бонн университети мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотнинг кўрсатишича, бўйи пастлик ва сочлардан эрта айрилишга бир хил генлар жавоб беради. Илмий изланиш натижалари Nature Communications журналида эълон қилинди.

Кенг кўламли генетик тадқиқотда эрта соч тўкилишига учраган 11 минг ва ҳозирча сочи яхши ҳолатда бўлган 12 минг эркак иштирок этди. Бўйи пастлик ва соч тўкилишига тестостерон ишлаб чиқариш учун жавобгар бўлган генлар сабабчи экан. Тестостерон ортиқча даражаси ўсмирлик даврида бўй ўсишини секинлаштиради ҳамда эрта соч тўкилишига олиб келади.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, агарда авлоддаги барча эркакларнинг бўйи паст бўлган, бироқ соч тўкилишидан азият чекмаган бўлишса, хавотирга ўрин йўқ. Бироқ соч тўкилишини унинг пайдо бўлишидан аввал тўхтатиш анча муаммоли. Энг самарали усул бу – соч тўкилишига қадар уни бутунлай қириб ташлаш, бунинг эвазига қондаги тестостерон миқдори анча пасаяди.