Qatar Airways миллий авиакомпанияси ўзининг янги ҳашаматли QSuite бизнес-тоифали салони видеосини тақдим этди. Ролик Қатар ташувчисининг YouTube расмий каналида чоп этилди. 

Янги салонда йўловчи ўринлари видео кўришга мўлжалланган мониторлар билан жиҳозланган. Салондаги креслоларни икки ўринли каравотга айлантириш мумкин. 

Бундан ташқари, ёлғиз қолишни истаганлар учун йўловчи ўринлари ҳаракатланувчи панеллар билан таъминланган. Авиакомпания сайтида таъкидланишича, креслолар Италия  чарми, атлас ва пушти тилла билан ишланган.