Samsung раҳбари порахўрлик бўйича айбловларни рад этмоқда

Технология 09 Март 2017 2524
Фото: AP

Жанубий Кореянинг Samsung корпорацияси ҳақиқий раҳбари Ли Чжэ Ён Сеулдаги суд эшитувлари вақтида ўзига қўйилган барча айбловларни рад этди. У 2015 йилда компания икки филиалининг бирлашиши вақтида пора олганликда гумон қилинмоқда, деб хабар берди Reuters агентлиги унинг ҳимоячисига асосан.

Ли Чжэ Ённинг ўзи иш бўйичи дастлабки эшитувга келмади, унинг манфаати ҳимоя вакили томонидан ифодаланди.

Аввалроқ Жанубий Корея суди прокуратура томонидан Ли Чжэ Ённи ҳибсга олиш ҳақидаги сўровни маъқуллади, шундан сўнг у қамоққа олинди. Samsung раҳбарияти эса кичик баёнот билан чиқди, унда компания суд жараёнида "барча ҳақиқат ошкор бўлиши учун керакли ҳаракатларни амалга ошириши" айтилган.

Ли Чжэ Ённи ҳибсга олиш учун январда Жанубий Корея судига йўналтирилган биринчи сўров рад этилганди. Терговга кўра, айнан Ли Чжэ Ён мамлакат президенти Пак Кин Хенинг яқин дугонаси – Чхве Сун Силга молиявий кўмак бериш ҳақида қарор қабул қилган. Бу ҳукумат томонидан маълум енгилликлар берилиши эвазига қилинган. Хусусан, корпорация Чхве Сун Сил ва унинг қизига тегишли бўлган ҳамда Германия рўйхатдан ўтган фирма ҳисоб рақамига бу компания томонидан гўёки кўрсатилган консультация хизматлари эвазига 18 млн доллардан кўпроқ маблағни ўтказиб берган. Шунингдек Чхве Сун Силь томонидан ташкил этилган нодавлат жамғармаларга йирик миқдорда маблағлар ўтказилган. 

Терговчиларнинг фикрича, Samsung бунинг эвазига акциялари давлат пенсия жамғармаси томонидан бошқарилган бир қатор бўлинмалари қўшилишини амалга оширишда қўллаб-қувватланган. 

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар