Shell компанияси Канададаги активларини сотмоқда

Иқтисодиёт 09 Март 2017 2643

Royal Dutch Shell инглиз-голланд компанияси Канададаги нефтга бой қумлар ҳудудидаги лойиҳаларини 8,5 млрд долларга сотиш бўйича Canadian Natural Resources Limited компанияси билан шартнома имзолади.

Shell бундан 5,4 млрд долларини пул ва 3,1 млрд долларини Canadian Natural акциялари кўринишида олади.

Компания шу тариқа Athabasca Oil Sands лойиҳасидаги ўз улушини 60 фоиздан 10 фоизгача қисқартирмоқда ва Peace River Complex, жумладан Carmon Creek лойиҳаларининг 100 фоиз ативини сотмоқда. Shell компанияси AOSP’s Scotford лойиҳаси оператори бўлиб қолади.

9 март куни аввалроқ Shell ва Canadian Natural’нинг Athabasca Oil Sands лойиҳасидаги Marathon oil’нинг 20 улушини 2,5 млрд долларга сотиб олиши маълум қилинганди. Компаниялар бу активлар учун 1,25 млрд доллардан тўлашади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20740 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49684 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3686 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4097 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2342 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3530 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3619 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 5267 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4690 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар