Тошкент шаҳрида бир ҳафтада 30та жиноят фош этилди

Жамият 09 Март 2017 22433
Фото: Sputnik

2017 йилнинг 3-8 март кунларида Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълум қилинди. Жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш,  жиноятлар содир этилишини олдини олиш ва профилактикаси борасида Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этилган матбуот брифингида ахборот берилди.  

Унга кўра, ҳар бир содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, жиноятчиликка муросасиз курашиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида фош этилмаган 30та жиноят, шундан 14та ўғирлик, 11та фирибгарлик, 3та талончилик, 1та безорилик ва 1та тан жароҳати етказиш жиноятлари фош этилди. Шунингдек, қидирувда бўлган 45 нафар шахс ушланди.

Брифингда таъкидланишича, мулкий турдаги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида, кўп қаватли уйлар атрофига, жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жойларга 561 та видеокузатув мосламалари ўрнатилган, 90та хонадон ва объектлар замонавий қўриқлов пультларига уланган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70720 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36927 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21340 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80658 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61756 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган қайиқ чўкиб кетди
00:20 0 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 12 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 179 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 946 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 618 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар