Тошкент шаҳрида йўлларнинг таъмирланиши бошланди

Ўзбекистон 09 Март 2017 10225

Жорий йилнинг 7 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика Йўл жамғармаси бошқарув кенгаши томонидан “2017 йилда Тошкент шаҳри туманларининг йўл инфратузилмасини ривожлантиришнинг манзилли дастури” тасдиқланди. Бу ҳақда “Ўзавтойўл” матбуот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.

Мазкур дастурга мувофиқ Тошкент шаҳри кўчаларини жорий ва тўла таъмирлаш ишлари 2017 йилнинг ўзида икки босқичда асосан – биринчи навбатда ҳамда йил давомида таъмирланиши зарур бўлган кўчалар кесимида амалга оширилади. 

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунда кўчаларнинг таъмири ва улардаги инфратузилмани яхшилаш ишлари бошланган ва улар айни кунда ҳам жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда. Таъмир ишлари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхоналар, жумладан, “Автомагистраль”, “Тошкенткўприк” ҳамда “Трансйўлқурилиш” ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда.

Масалан, Юнусобод тумани “Юқори Қорақамиш”, “Мойқўрғон” ва “Барака” кўчаларидаги жами 7,1 км узунликдаги жорий таъмирлаш, Сергели тумани “Обиҳаёт”, “Нилуфар”, “Райҳон”, “Дарё бўйи”, “Канора” кўчаларидаги 9,5 км узунликда тўла таъмирлаш ишлари бошланди.

Тошкент шаҳридаги кўчаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш ва таъмирлаш мақсадлари учун 1-босқичда - 20,6 миллиард сўм, 2-босқичда эса - 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида бутун Республикадаги, жумладан, Тошкент шаҳридаги ички йўллар ва кўчаларнинг таъмирланиши туманлар кесимида белгилаб берилган эди.

 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар