АҚШ президенти Дональд Трамп Wikileaks сайтида эълон қилинган махфий маълумотларнинг ошкор этилиши билан боғлиқ ҳолат бўйича "қаттиқ ташвишда". Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Шон Спайсер баёнот берган. 

"Трамп махфий маълумотлар тақдим этилганидан жиддий хавотирда эканини айтган. У маълумотлар айнан тақдим этилгани билан боғлиқ айбловлар сабабли ташвишини билдиряпти. Бироқ, ҳозирча, биз бу айбловларни тасдиқлай олмаймиз", — деган  Спайсер брифингда.

"Махфий маълумотларни ошкор қилаётганлар қонунда белгиланганидек жазога тортилишига шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади, президент ҳам бу ҳақда айтган. Биз уларни таъқиб қиламиз ва жавобгарликка тортамиз", — деган Спайсер. 

Эслатиб ўтамиз, Wikileaks сайти 7 март куни махфий ҳужжатларга таянган ҳолда, Американинг Франкфурт шаҳридаги консуллиги МРБнинг "хакерлик" маркази вазифасини бажариши ҳақида хабар қилган эди. У Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақаларида фаолият юритган. Сайт ходимларининг фикрича, хакерларга дипломатик паспортлар тақдим этилган ҳамда давлат департаменти уларни яширган. 

Эълон қилинган ҳужжатлардан бирида Франкфуртга йўл олган хакерларга ўзларини қандай тутиш кераклиги бўйича қўлланмалар акс этган. Улар мабодо сўроққа тутилса, консулликда техник маслаҳатлар билан шуғулланишларини айтишлари талаб этилган.