Трампдан бизнес алоқаларини узиш талаб қилинмоқда

Жаҳон 09 Март 2017 4082
Фото: Reuters

АҚШ сенати халқаро қўмитаси аъзоси, демократ Бен Кардин АҚШ президенти Дональд Трампдан унинг бир неча ўнлаб савдо маркаларининг Хитой ҳукумати томонидан маъқулланиши сабабли Trump Organization компанияси билан барча алоқаларни узишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Сенаторнинг айтишича, акс ҳолда, Трамп конституцияни бузган бўлади. Сенатор давлат департаменти, савдо ва адлия вазирликларидан АҚШ конгрессига хитойликларнинг қарори ва "бу қарор ўзидан қандай хавфлар билдириши" ҳақида сўзлаб беришни сўради.  

Хитой ҳукумати аввалроқ Трампнинг 38 та янги савдо маркасини маъқуллаган. Бу маркаларга аризалар 2016 йил апрелда, яъни Трамп АҚШ президенти этиб сайланишидан бир неча ой олдин топширилган. Гонконглик таҳлилчи Хитой ҳукумати бундай кўп миқдордаги аризани шундай тез маъқуллаганини биринчи марта кўраётганини айтди. 

Трамп ўз бизнесини ўғилларидан бири ва Trump Organization менежери томонидан бошқарилувчи махсус трастга топширган, бироқ унинг ўзи трастнинг ягона бенефициари (даромад олувчиси) бўлиб қолмоқда, яъни у компания фаолиятидан даромад олади ҳамда исталган вақтда бошқарувни ўзига қайтариб олиши мумкин.

Кардин конституция бузилиши деганда, унинг 1-моддасини назарда тутган. Унга кўра, америкалик расмий шахслар конгресс розилигисиз хорижий давлатлардан ҳеч қандай даромад олишга ҳаққи йўқ. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9519 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44775 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 72904 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40659 Lifestyle
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 161 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 769 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 1995 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2193 Жамият
Коутиньо «Барселона»га ўтмаса, «Ливерпуль»да ҳам ўйнамайди
15:49 956 Спорт
Кўпроқ янгиликлар