Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлунинг 11 март кунига белгиланган Роттердамдаги нутқи бекор қилинди. Бу ҳақда журналистларга Голландиядаги шаҳар мэри Аҳмад Абутолиб маълум қилди.   

Мэрнинг айтишича, анжуманлар маркази эгалари Човушўғлу иштирокидаги тадбирларни ўтказишга рухсатларини ортга чақиртириб олишган. "Агар улар буни қилишмаганда, менинг ўзим жамоат тартибига хавф мавжудлиги сабабли буни қилган бўлардим", деб айтган шаҳар мэри. Абутолибнинг умид қилишича, Човушўғлу умуман Нидерландияга келишдан воз кечади.

Туркия ташқи ишлар вазири Роттердамдаги нутқида Туркия конституциясига ўзгартиришлар қўллаб-қувватланган ташвиқот олиб бориши керак эди. Аввалроқ Голландия ҳукумати Човушўғлунинг ташрифи номақбул эканлигини айтганди.    

8 март куни Туркиянинг Нидерландиядаги элчихонаси олдида Човушўғлунинг ташрифига норозилик сифатида намойиш бўлиб ўтган.