Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар дугоналар қўлга олинди

Жамият 09 Март 2017 18865

Оқила аёллар жамиятдаги мувозанатни, яъни поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар. Бироқ айрим аёллар ҳам борки, улар юқорида келтирилган таърифларга зид ҳаракат қилаётганликлари афсусланарли ҳолатдир. Хусусан, марғилонлик Муниса Зафарова ва Зулфия Асадова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ана шундай аёллардан экан, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси. 

Муниса Зафарова тошкентлик дугонаси Зулфия Асадова билан жиноий тил бириктириб, ўтган йилнинг куз фасли бошларида бекободлик танишининг қизини 7 минг АҚШ доллари эвазига олий таълим муассасасига қўшимча равишда ўқишга киритиб қўйишини айтиб, унинг ишончига киради. Орадан уч ой ўтиб, унинг қизини Тошкент Давлат иқтисодиёт университетига қўшимча равишда шартнома асосида ўқишга киритганликлари ҳақида ёлғон гапириб, унинг шартнома тўлови учун деб, 3 млн. сўм миқдорида пул олишади.

Фирибгарлар жиноий ҳаракатларини давом эттириб, яна бир содда инсонни чув туширишади. Бу сафар бўкалик танишининг ўғлини Давлат тест марказидаги танишлари орқали Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетига 8 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилишиб, унинг ишончига киришади. Кейин эса...

Бу икки аёлнинг макр тўрларига ўндан ортиқ фуқаролар илинишди. Уларнинг ваъдаларига шубҳа билан қаровчиларга эса Муниса Олий таълим вазирлигида ишлаши тўғрисидаги сохта гувоҳномани кўрсатиб, уларни хотиржам қилади.

Аёллар пул топишнинг осон йўлини ўрганиб олишгач, ўз “фаолият”ларини кенгайтиришади. Энди улар, нафақат ўқишга киритиб қўйишни, балки ўқишга кириш учун кимгадир фарзандига тайёрлов курсида ўқитиш, кимгадир фарзандини репетитор орқали тайёрлаб беришни ваъда қилишиб, уларнинг кўп миқдордаги пулларини олишади ва ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишади.

Вақти келиб, Муниса Зафарова дугонаси Зулфия Асадова билан пулларни тақсимлай олмасдан, ўзаро жанжаллашиб қолишади. Зулфия алданган бекободлик танишларини топиб, уларни Мунисанинг барча кирдикорликларини очиб, ариза ёзишга ундайди. Зулфия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига устозлик вазифасини Муниса бажарганини, жиноий йўл билан топилган пулларнинг 80 фоизни у олганини айтиб, жазодан қутулиб қолишни кўзлайди. Бироқ...

Суд ҳукми билан икки “дугона” қилмишларига яраша қонуний жазоларини олишди.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3331 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36897 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46759 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83924 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 1031 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 2810 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4992 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1601 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 719 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1484 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар