WikiLeaks ташкилоти IT-компанияларга АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси хакерлик инструментлари ҳақидаги маълумотларни тақдим қилади, деб айтди ташкилот асосчиси Жулиан Ассанж. 

"WikiLeaks’да киберқурол бўйича дастур билан нима юз бераётгани ҳақида анчагина маълумот бор, шу сабабли биз ахборот технологиялари соҳасидаги компаниялар билан ишлашга ва уларга бизда бор бўлган қўшимча техник деталларни тақдим қилишга қарор қилдик. Улар шулардан келиб чиқиб зарур чоралар кўра олишсин", деб айтган Ассанж.

WikiLeaks сайти аввалроқ компьютерлар, мобиль телефонлар ва телевизорларни бузиб киришга мўлжалланган иснтрументлар таърифланган МРБнинг махфий ҳужжатларини чоп этганди. Бу ҳужжатларга кўра, МРБ ходимлари бунинг учун бир қатор махфий инструментилардан  фойдаланар экан. Бу инструментлар бузиб кириш бўйича дастурлар, вируслар ҳамда зарарли дастурларни ўз ичига олади. Айни вақтда бу дастурларга қарши ҳимоялаш механизмлари яратилмаган. 

ОАВда таъкидланишича, WikiLeaks ҳужжатларида Assassin ва Medusa каби бузиб кириш дастурлари номи учрайди. МРБ бу дастурлар ёрдамида махфий равишда iPhone смартфонларидан маълумот олади, Microsoft корпорацияси компьютерларини назорат қилади ва ҳаттоки Samsung телевизорларидан микрофон сифатида фойдалана олади.