10 март куни Корея Республикаси Конституцион суди (КР КС) президент Пак Кин Хе импичментини қўллаб-қувватласа ва уни истеъфога чиқарса, у ҳолда икки ойдан сўнг муддатидан аввал ўтказиладиган президентлик сайлови ҳақида эълон қилинади. Эҳтимолга энг яқин муддат сифатида 9-май келтирилмоқда. Бу ҳақида "Российская газета"да хабар берилди. 

Бугун, маҳаллий вақт билан соат 11:00да КР Конституцион суди мамлакат етакчисига нисбатан парламент ҳукмини эълон қилади. Овоз бериш жараёнида саккиз судья иштирок этади. Агар олти ва ундан кўп киши импичментни қўллаб-қувватласа, у ҳолда Пак дарҳол ҳукуматдан четлаштирилади ва муддатидан аввалги сайловлар эълон қилинади. Агар уч ёки ундан кўп киши импичментга қарши чиқса, у ҳолда Пак дарҳол ўз ваколатлари ижросига қайтарилади. Сайловлар эса, режага мувофиқ, жорий йилнинг 20-декабрида ўтказилади, президентлик муддати 2018 йилнинг февралида тугайди. Сўнгги сўровномаларга кўра, кореяликларнинг 77 фоизи - Пак Кин Хенинг ўз лавозимини муддатидан аввал тарк этиши тарафдори. 

Шундай бўлган тақдирда, қонунга кўра, муддатидан аввалги сайловлар президент истеъфосидан кейинги 60 кун ичида ўтказилиши лозим. 

Сўровномага кўра, мазкур сайловларда "Тобуро" мухолифат Демократик партия етакчиларидан бири Мун Чжэ Иннинг ғолиб бўлиш имкони юқори баҳоланмоқда.