АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Афғонистон бўйича янги стратегияни ишлаб чиқмоқда, деб маълум қилди Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер. 

Аввалроқ АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги бошлиғи Жозеф Вотел АҚШ Афғонистон бўйича янги стратегияси доирасида кўпроқ қуролли кучларни жалб қилмоқчилигини маълум қилганди.  

АҚШ 2001 йилдан Афғонистонда ҳарбий операция ўтказиб келади ва маҳаллий ҳукуматга "Толибон" ва "ИШИД" гуруҳлари билан курашда кўмак кўрсатади. 2015 йил 1 январдан Афғонистонда НАТОнинг янги миссияси фаолият юритиб келади. НАТО ва Афғонистон ўртасидаги келишувга кўра, мамлакатда 12 мингга яқин ҳарбий бўлиб, уларнинг вазифаларига Афғонистон куч тузилмаларини ўқитиш ва уларга маслаҳат бериш киради. Миссия ножанговар деб эълон қилинган.