Алишер Усмонов Италия президентидан мукофот олди

Жаҳон 10 Март 2017 22541
Фото: Getty Images

Асли келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов биноларни қайта тиклаш бўйича лойиҳалари учун “Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Мукофот Италия президенти Сержо Маттарелла томонидан топширилган, деб хабар бермоқда ТАСС.

“Мукофот Россия-Италия муносабатларига қўшган ҳиссаси ва Алишер Усмоновнинг Москвадаги Берг қўрғони, Капитолийлар музейларидаги Гораций ва Куриаций заллари, Квириналь майдонидаги диоскурлар Фаввораси ва Римдаги Траян форумини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларда иштирок этгани учун топширилди”, - деб хабар берди Усмонов матбуот хизмати.

“Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени – Италиянинг олий ордени ҳисобланади. Орден адабиёт, санъат, иқтисодиёт, хайрия, жамоат ва гуманитар фаолиятдаги катта хизматлар учун топширилади. 

Маълумот учун, Алишер Усмонов – Россия ва хорижда хайрия фаолиятини олиб борувчи энг йирик тадбиркорлардан бири. Усмонов The Sunday Times Giving List 2016’га кўра хайрия мақсадларда сарфланган маблағларнинг ҳажми бўйича еттинчи ўринни эгаллаган (106,7 млн фунт стерлинг).

Кўпроқ янгиликлар