УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Барселона" ва "ПСЖ" ўртасидаги жавоб ўйинини бошқарган Дениз Айтекиннинг ишидан қониқмади. 

Marca берган хабарга кўра, УЕФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Пьерлуижи Коллина немис ҳакамининг иши тўғрисидаги докладни олган. Яқин орада унинг ишига баҳо беришади. Ҳакам жорий мавсумда ўйинлар учун чақирилмаслиги, шунингдек, бир қанча муддатга иш фаолиятидан четлатилиши мумкин. 

Маълумот учун, "Барселона" ва "ПСЖ" ўртасидаги учрашувдан сўнг кўпчилик ҳакам ишидан норози бўлган, айниқса, Суарес ишлаб олган пенальтини муҳокама қилишган эди.