Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконини «Макдоналдс»да тушлик қилиб ўтирганида суратга туширишди. Бу ҳақда The Local ёзмоқда.

Суратда Берлускони қўлида меню билан ўтиргани тасвирланган. Ижтимоий тармоқларнинг кўплаб фойдаланувчилари собиқ бош вазирга ресторандаги столда хизмат кўрсатишганини таъкидлаб ўтишди, бу тез овқатланиш тармоғи стандартларига тўғри келмайди.

Таъкидланишича, Facebook’да сурат бир куннинг ичида қарийб 45 минг “лайкларни” йиққан.