Brabus ўзининг энг йўлтанламас моделини тақдим этди

Технология 10 Март 2017 13296

Германиянинг Brabus тюнинг ательеси Женевадаги автокўргазмада Mercedes-Benz G500 4×4² йўлтанламасининг ўз намунасини тақдим этди. У Brabus 550 Adventure 4×4²деб номланди. Кучайтирилган V8 двигателининг кучи 550 от кучига тенгдир. Mercedes-Benz G500 4×4² бу борада унчалик ҳам фахрлана олмайди. Унинг мотори 422 от кучига тенг. 

Brabus 550 Adventure 4×4² 6,7 сонияда «юз»га чиқади. Унинг энг юқори тезлиги электроника воситасида соатига 210 км билан чегараланган. 

Ательеда ишлаб чиқилган йўлтанламас ноқулай йўлларда ҳаракатланиш учун аксессуарлар тўпламига ҳам эга бўлган. 

Brabus 550 Adventure 4×4² машинасининг нархи 193 минг 420 евро этиб белгиланган. 

Кўпроқ янгиликлар