Бухорода кичик ҳалқа йўли қурилади

Ўзбекистон 10 Март 2017 10465

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги «Арк» қўрғони мажмуасида Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини янада ошириш дастури тақдимотида иштирок этди.

ЎзА хабарига кўра, президент Бухоронинг қадимий обидаларини қамраб олган кичик ҳалқа йўлини бунёд этиш, йўлакларга мармар ва ишлов берилган тошлар ётқизиш, бино ва йўлларнинг ёритиш тизимини замонавийлаштириш ҳақида кўрсатма берди.

Шунингдек, меҳмонхона ва иншоотлар қуриш, улар атрофига ҳудуднинг табиий иқлим шароитига мос дарахт ва гуллар экиш, маҳаллий ва чет эллик инвесторлар учун барча қулайлик ва имкониятлар яратиш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

Шавкат Мирзиёев маданий мерос объектларининг бугунги кундаги ҳолати ва уларни сақлашга доир лойиҳалар тақдимотлари билан ҳам танишди.

Бухоро вилоятида 660 маданий мерос объекти мавжуд. Уларнинг аксариятини археологик объектлар, монументал санъат асарлари, архитектура ёдгорликлари ташкил этади.

Президентимиз ушбу маданий мерос объектлари халқимизнинг бебаҳо бойлиги, уларни асраш ва авлодларга безавол етказиш барчамизнинг бурчимиз эканини таъкидлади.

Маданий мерос объектларини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан соҳа мутахассислари ва уста-қурувчиларга зарур кўрсатмалар берилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34291 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72556 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10584 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136812 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 215 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 930 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 508 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 670 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар