Бутунжаҳон антидопинг агентлиги вакиллари Ўзбекистонга келди

Спорт 10 Март 2017 4517

9-10 март кунлари Тошкент шаҳрига Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари билан алоқалар бўйича директор ўринбосари Том Мэй ва ушбу ташкилотлар билан алоқа бўйича менежери Франциско Леон ташриф буюришди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раис ўринбосари Фарход Турдиев ва Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов кутиб олган. 

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) 2003 йилнинг февралида Антидопинг Кодекси ташкил этилгани ҳақида расман эълон қилган ва бу ҳақда барча Миллий олимпия қўмиталарига хабар йўллаганди. Кейинчалик, бутун дунёдаги Миллий олимпия қўмиталари бу ташаббусни қўллаб-қувватлашди ва мазкур муҳим ҳужжатни имзолашга тайёр эканликларини билдиришди. 

2003 йилнинг 3-5 март кунлари Копенҳаген шаҳрида бўлиб ўтган спортда допингга қарши кураш мавзусидаги Конференцияда Халқаро Олимпия қўмитаси, Халқаро спорт федерациялари ва қатор Миллий олимпия қўмиталари вакиллари иштирокида антидопинг Кодекси расман қабул қилинган бўлиб, у Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг допингга қарши курашиш масаласида айтиш керакки, биринчи йирик ҳужжатига айланди. 

Мазкур Кодекс антидопинг сиёсатининг асосий йўналишларини қамраб олган ҳолда спортда допингга қарши курашиш бўйича асосий ҳужжат ҳисобланади. Бугунги кунда 626та халқаро ташкилотлар ва 205та Миллий олимпия қўмиталари ушбу Кодексни имзолаб, уни расман тан олишган. Бутунжаҳон антидопинг Кодекси дунёдаги барча антидопинг дастурларини бошқарувчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Кодекс доирасида ҳар бир мамлакат махсус тадқиқотлар ва тестлар ўтказиш, натижаларни таҳлил этиш каби фаолиятни олиб бориши шарт. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Марказий Осиё Минтақавий антидопинг ташкилоти кўмагида мазкур дастурларни амалга ошириш ва хаётга тадбиқ этиш учун масъул ҳисобланади. Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари вакилларининг Тошкентга ташрифидан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари билан учрашиш бўлиб, Ўзбекистонда Миллий антидопинг ташкилотини тузиш имкониятларини муҳокама қилиш эди. 

Охирги пайтда Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдонда эришаётган натижалари юксалиб бораётганини ҳисобга олиб ва айниқса сўнгги Олимпия ўйинларидаги ўзбек спортчиларининг зафарли юришларидан сўнг Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) мамлакатимизда ҳам мустақил Миллий антидопинг ташкилотини тузиш ташаббуси билан чиқмоқда. Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси ушбу ташаббусни қўллаб қувватлашди. 

Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси мутасаддиларидан ташқари шунингдек, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбарлари ва етакчи мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53115 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65371 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160816 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26780 Жамият
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 336 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Кўпроқ янгиликлар