Чехия полициясига Hyundai машиналари етказиб берилади

Жаҳон 10 Март 2017 2474

Чехия полицияси яқин орада Skoda маркасидаги автомобиллардан воз кечиши мумкин. Чехиялик полициячиларга Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси автомобиллар етказиб берувчи асосий компанияга айланиши тахмин қилинмоқда. Компания ўтган йил Чехия ички ишлар вазирлиги томонидан автомобиллар сотиб олиш бўйича эълон қилинган тендерда энг паст нархни таклиф қилган ва бунинг эвазига Чехиянинг миллий автомобилсозлик компаниясини тендердан чиқариб юборган. Бу ҳақда Прагадаги юқори лавозимли мансабдор шахс маълум қилган.

"Тендер ҳали якунланмаган, бироқ унинг фаворити Hyundai компанияси эканлиги расман тасдиқланган. Бу компания Чехия полициясига 616 та машина етказиб бериш бўйича шартномани олади. У таклиф қилган нархлар рақобатдан ташқарида бўлган. Skoda полицияга автомобиллар етказиб берувчи ягона компания бўлиб қолишни жуда истаганди, бироқ бунга муваффақ бўла олмади", деб айтган манба. 

Бундан ташқари, Hyundai чехларга турли моделдаги автомобилларни танлаш имкониятини таклиф қилган. Машиналарга сиреналар ва бошқа махсус қурилмалар ўрнатиш режалаштирилган. 

Skoda ўзи томондан Жанубий Корея компанияси таклиф қилган нархларнинг демпинг деб тан олинишига қаратилган "муайян ҳуқуқий қадамларни" амалга оширган, бироқ Чехиянинг антимонопол бошқармаси унинг эътиирозларини асосланмаган деб топган.

Манбанинг маълум қилишича, тендер натижалари икки ҳафта ичида эълон қилинади.  

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар