Disney “Оловуддин” фильми учун танлов эълон қилди

Маданият 10 Март 2017 4136

Disney студияси “Оловуддин” (“Аладдин”) фильми учун очиқ танлов эълон қилди, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter. Эртакдаги бош роллар учун Яқин Шарқ мамлакатларидан 18-25 ёшдаги актёрлар қидирилмоқда.

Картина “Соҳибжамол ва махлуқ” каби мусиқали бўлади, шунинг учун лойиҳада иштирок этмоқчи бўлганлар қўшиқ куйлаш олиши, шунингдек рақс ижро эта билиши керак.

Фильм режиссёри Гай Ричи. Суратга олиш жараёни Буюк Британияда 2017 йилнинг июлидан 2018 йилнинг январь ойига қадар бўлиб ўтади. Репетициялар эса апрелда бошланади.

Эслатиб ўтамиз, “Оловуддин” мультфильми 1992 йилда чиққанди. Жин образига Робин Уильямс овоз берган. Мультфильм 2та “Оскар” мукофотини қўлга киритган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади
12:17 / 28.06.2017 30587 Ўзбекистон
“Мурожаатдан фойда йўқ, болалар майдончаси меники...”
22:28 / 27.06.2017 19836 Жамият
Россияга кираётган мигрантлар сони бўйича Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетди
02:12 5816 Жамият
Андижонда «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» мавзусидаги тарғибот тадбирлари бошланди
02:07 713 Жамият
Мажбурий ижро бюроси тўловларни қайси маълумотларга асосан ундиради?
01:22 3671 Жамият
Фото: Alphabet’нинг ҳайдовчисиз юк машинаси
ОАВ: АҚШ Сурияга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда
00:30 2149 Жаҳон
Ливияда жангарилар БМТ ходимларини асирга олдилар
00:12 1824 Жаҳон
Хитой вилояти фақатгина муқобил энергиядан фойдаланиб бир ҳафта яшай олди
23:35 / 28.06.2017 2236 Жаҳон
Гриппга қарши пластирлар яратиш устида ишлар олиб борилмоқда
23:04 / 28.06.2017 914 Жамият
Кўпроқ янгиликлар