Европа Лигаси. «Лион» «Рома» учрашувида иродали ғалаба, бельгияликлар жамоаси тўқнашувида 7та гол

Спорт 10 Март 2017 4169

Европа Лигаси нимчорак финалининг биринчи учрашувлари ниҳоясига етди. 

«Лион» «Рома»ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. «Стад де Люмьер» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда дастлаб «Лион» ҳимоячи Муктар Дьякабининг стандарт вазият вақтидаги голи эвазига ҳисобни очди, аммо бўлим якунида ҳисоб 1:2 кўринишини олди. Муҳаммад Салоҳ ва Федерико Фасио меҳмонларни олға бошлади. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар 3та гол уришди, Корентин Толиссо, Набиль Фекир ва Александр Ляказетт ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Грецияда эса маҳаллий «Олимпиакос» ва Туркиянинг «Бешиктош клублари беллашди ва бу баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 36-дақиқада Эстебан Камбьяссо мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 53-дақиқада Венсан Абубакар ҳисобни тенглаштирди.

Бельгия жамоалари тўқнашувида эса мухлислар 7та гол гувоҳига айланишди. «Гент» ўз майдонида «Генк»ка 2:5 ҳисобида ютқазди.

Германия жамоалари ўртасидаги учрашув эса дуранг натижа билан ниҳояланди. «Шальке» ўз майдонида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасини қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Меҳмонлар сафида Йонас Хофман гол уриб ҳисобни очганди, Гвидо Бургшталлернинг жавоб голи мувозанатни тиклади.

«Краснодар» эса Испанияда «Сельта»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

«Сельта» иккинчи бўлим бошланганидан беш дақиқа ўтиб ҳисобни очди, Васс тўп киритди. «Краснодар» 56-дақиқада - Виктор Классоннинг голидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада Клаудио Бовю боши билан зарба бериб мезбонларга ғалаба келтирган тўпни киритди.

Жавоб учрашувлари 16 мартга белгиланган.

Лион (Франция) – Рома (Италия) 4:2 (1:2, 3:0)
Голлар: 1:0 – 8 Диакаби, 1:1 – 20 Салоҳ, 1:2 – 33 Фасио, 2:2 – 47 Толиссо, 3:2 – 74 Фекир, 4:2 – 90 Ляказетт. 
Лион – Антони Лопеш, Рафаэл (Жалле, 46), Маммана (Фекир, 71), Диакаби, Морель, Тузар, Гоналон, Ғаззол (Корне, 76), Толиссо, Вальбуэна, Ляказетт.
Рома – Алиссон, Манолас, Фасио, Жезус, де Росси (Паредес, 82), Бруно Перес, Эмерсон, Стротман, Наингголан (Перотти, 85), Салоҳ, Жеко (Эль-Шаарави, 90).
Огоҳлантиришлар: Эмерсон (41), Тузар (62), Манолас (66).

Гент (Бельгия) – Генк (Бельгия) 2:5 (1:4, 1:1)
Голлар: 0:1 – 21 Малиновский, 1:1 – 27 Калу, 1:2 – 33 Колли, 1:3 – 41 Саматта, 1:4 – 45 Уронен, 2:4 – 61 Кулибали, 2:5 – 72 Саматта. 
Гент – Калинич, Жиго, Гершон, Митрович, Эсити, Верстрате (Рабиу, 46), Сайеф (Саймон, 76), Маттон, Калу, Кулибали, Пербе (Фоке, 76).
Генк – Райан, Кастань, Брабец, Колли, Уронен, Берге, Малиновский (Хейнен, 81), Посуэло, Схрейверс (Троссард, 90), Боэтиюс (Буффель, 46), Саматта.
Огоҳлантиришлар: Эсити (20), Кулибали (59), Рабиу (89).
Четлатиш: Эсити (84).

Олимпиакос (Греция) – Бешиктош (Туркия) 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 36 Камбьяссо, 1:1 – 53 Абубакар. 
Олимпиакос – Леали, Фигейраш, Ботиа (да Кошта, 64), Рецос, Сиссоко, Ромао, Камбьяссо (Андре Мартинш, 70), Мантатис, Фортунис (Марин, 74), Эльюнусси, Ансарифард.
Бешиктош – Фабрисио, Генюль, Марсело, Тошич, Адриано, Арслан (Озъякуп, 46), Хатчинсон, Куарежма, Талиска (Инлер, 90), Бабел, Абубакар (Тосун, 82).
Огоҳлантиришлар: Арслан (15), Марсело (66).

Шальке-04 (Германия) – Боруссия М (Германия) 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 15 Хофманн, 1:1 – 25 Бургшталлер. 
Шальке-04 – Фэрманн, Керер, Хеведес, Настасич, Колашинац, Шопф (Шупо-Мотинг, 72), Гайс, Стамбули (Бенталеб, 55), Калиджури, Горетцка, Бургшталлер (Ди Санто, 84).
Боруссия М – Зоммер, Янчке, Вестергор, Колодзейчак, Вендт, Хофманн (Шульц, 84), Штробль, Дауд, Жонсон (Хан, 65), Раффаэл (Херрманн, 79), Штиндль.
Огоҳлантиришлар: Штробль (3), Керер (10), Гайс (14), Янчке (38).

Сельта (Испания) – Краснодар (Россия) 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 50 Васс, 1:1 – 56 Классон, 2:1 – 90 Бовю.
Сельта – Альварес, Мальо, Кабраль, Фонтас, Кастро, Васс (Хосабед, 70), Радоя, Диас, Аспас, Гвидетти (Бовю, 78), Систо.
Краснодар – Крицюк, Мартинович, Налдо, Гранквист, Рамирес, Газинский, Подберезкин (Мамаев, 75), Перейра, Жигулев (Торбинский, 83), Классон, Вандерсон (Лаборде, 78).
Огоҳлантириш: Классон (24).

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 18438 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 39551 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 151477 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43329 Lifestyle
ОАВ: Британия махсус хизматлари WannaCry вирусини тўхтатган дастурчи ҳибсга олинишини аввалдан билган
18:17 0 Жаҳон
NASA 5 ёшли боланинг мактубига жавоб йўллади
Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдирилишига оид видео пайдо бўлди
18:00 801 Жамият
Ҳасан Руҳоний: Эрон учун ядро келишувини сақлаб қолиш устувор
17:55 232 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор сўнгги гумондор ҳамон қидирилмоқда
17:50 251 Жаҳон
Видео: Голни нишонламоқчи бўлган «Ҳамбург» футболчиси жароҳат олиб, 7 ойга сафдан чиқди
17:48 840 Спорт
Кўпроқ янгиликлар