Facebook асосчиси Марк Цукерберг яна бир фарзандли бўлади

Технология 10 Март 2017 5631

Facebook ижтимоий тармоғи асосчисининг хабар беришича, рафиқаси Присцилла Чан билан иккинчи фарзанд дунёга келишини кутишмоқда – у яна қиз бола бўлади.

"Шуни мамнуният билан хабар қиламизки, яна бир қиз фарзандни кутяпмиз", - дея ёзди Цукерберг ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, биринчи фарзандда кечган оғир ҳомиладорликдан кейин жуфтлик яна бир фарзанд кўриш ғоясига унчалик яхши қарашмаган.

"Присцилла яна ҳомиладор эканини билганимизда, бола соғлом эканидан умид қилдик. Мен шунингдек, у қиз бола бўлишига умид қилдим. Макс учун сингил жуда ажойиб совға", - дея ёзди у.

Facebook асосчисининг айтишича, учта опа-сингиллар билан бирга катта бўлган ҳамда улар унга жуда кўп нарсани ўргатишган. Унинг рафиқаси Присциллада ҳам иккита опа-сингил бор.

"Барчамиз ҳаётимиздаги кучли аёллар сабаб яхши инсонларга айландик – булар опа-сингиллар, оналар ва дўстлар. Чақалоғимиз туғилишини интизорлик билан кутмоқдамиз ва яна бир куч аёлни катта қилиш учун бор кучимизни сарфлаймиз", - дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, Facebook асосчиси Марк Цукерберг Блумберг агентлиги рейтингига кўра дунёнинг энг бадавлат ўнта кишиси рўйхатига киради. 5 март ҳолатига кўра унинг сармояи 59,1 миллиард долларни ташкил этади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар