Германияда номаълум шахс болта билан одамларга ҳужум қилди

Жаҳон 10 Март 2017 2805
Фото: Reuters

Германиянинг Дюссельдорф шаҳри темир йўл вокзалида номаълум шахс болта билан кишиларга ҳужум қилди, натижада бир неча инсон жароҳат олди, деб хабар бермоқда Die Welt маҳаллий полицияга асосан.

Таъкидланишича, бекатга махсус топшириқли гуруҳ етиб келган, шундан сўнг вокзал ўраб олинди. Бундан ташқари, вокзал биноси устида полиция вертолёти учиб юрган.

Бир неча ОАВ тахминага кўра, жиноятчи ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.

Айни дамда ҳужум қилган кишининг шахси, бунга нима сабаб бўлгани ва қанча киши жароҳат олгани номаълум.

Ҳодисага гувоҳ бўлганлар сўзларига кўра, перронда ерда қонга беланиб ётган кишилар бўлган.

Маълумот учун, ўтган йилнинг октябрида ёш йигит Минск марказидаги “Европа” савдо маркази ходимларига болта ва арра билан ҳужум қилганди. 3 март куни Минск шаҳар суди ҳужум уюштирган йигитни 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди.

Кўпроқ янгиликлар