Халқаро ёшлар саммитига икки ҳафтадан кам муддат қолди

Технологии 10 Март 2017 2257

24 – 26-март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Халқаро ёшлар саммитига бўлган қизиқиш кун сари ортиб бормоқда. Тадбир ташкилотчиларининг маълумот беришича, саммит ўз ичига 300 иштирокчини жамлайдиган ички конференцияларни қамраб олади. Булар қуйидагилардир:

•  Ёшлар соғлиқни сақлаш конференцияси
•  Ёшлар муҳандислик ва IT конференцияси
•  Ёшлар хотин-қизлар конференцияси
•  Ёшлар иқтисодиёт ва бизнес конференцияси
•  Ёшлар медиа ва чет тиллар конференцияси 

Саммитнинг асосий мақсади ижтимоий фаол ёшлар учун фикр ва тажриба алмашиш майдончасини яратиб, жамият ривожига хизмат қиладиган ёшлар ташаббусларини аниқлаш, рағбатлантириш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Юқорида келтирилган ички конференциялардан ташқари, саммит доирасида матбуот конференцияси, Сумалак кечаси ва тантанали ёпилиш маросими концерт дастури ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2016 йилда илк маротаба ўтказилган ёшлар саммити самараси ўлароқ ёш фаоллар томонидан YLDP (Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси) кўмагида йил давомида “YLDP Summer School” (ёш етакчилар ёзги мактаби), “Plov4Love” (ош фестивали), “Back2Reality” (оилавий спорт эстафеталари) ва бошқа шу каби лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилгани эътирофга сазовор.
Халқаро ёшлар саммитига оид энг сўнгги хабарларни Facebook, Instagram саҳифалари  ва #IYS2017 хештеги орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар