Ҳиндистонда ҳомиладорлик ва туғуруқ таътили икки баробардан кўпроққа узаяди

Жаҳон 10 Март 2017 4526

Ҳиндистон парламентининг қуйи палатаси (Лок сабха) ҳомиладорлик ва туғуруқ таътилини 12 ҳафтадан 26 ҳафтагача узайтириш ҳақида қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақида 10-март куни Hindu нашри хабар берди

Манбага кўра, қонун лойиҳаси куни кеча қабул қилинган. Юқори палата (Ража сабха) уни бир неча ой аввал қўллаб-қувватлаган. У президент Пранаб Кумар Мукержи томонидан тасдиқланганидан кейин қонунга айланади. 

26 ҳафталик (182 кун) ҳомиладорлик ва туғуруқ таътили 10 кишидан ортиқ штатга эга ташкилотларда ишловчи ва фарзанди иккитадан кўп бўлмаган аёлларга тааллуқлидир. Агар кутилаётган бола аёлнинг учинчи фарзанди бўлса, у ҳолда унга аввалги, 12 ҳафталик таътил берилади. 

Қонун бошқа низомларни ҳам киритмоқда: 50 кишидан ортиқ штатга эга ташкилотлар болалар хоналарини ташкиллаштиришлари керак бўлади. 

Жаҳон меҳнат ташкилоти (ЖМТ) стандартларига кўра, аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғуруқ таътили 14 ҳафтадан кам бўлмаслиги кераклиги қайд қилинган, шу билан бирга бу муддатнинг камида 18 ҳафта бўлиши тавсия этилади. Ҳиндистоннинг 12 ҳафталик меъёри ЖМТнинг аввалги стандартига мувофиқ келарди, лекин 2000 йилда унинг муддати узайтирилди. Янги қонун туфайли Ҳиндистон бу кўрсаткич бўйича етакчи мамлакатлар қаторига қўшилади. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93950 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46029 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51315 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9160 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20012 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 98 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 427 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 321 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1193 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар