Истанбулда қулаган вертолётнинг барча йўловчилари жасади топилди

Жаҳон 10 Март 2017 5171
Фото:AP

Туркиянинг Истанбул шаҳрида вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 нафарга етди, деб хабар бермоқда NTV телеканали. 

Телеканал маълумотларига кўра, авиаҳалокат юз берган жойда 2 учувчи жасади топилган.  

Туркиянинг  "Эжзажибаши" компаниялар гуруҳига тегишли Sikorsky S-76 вертолёти Истанбул яқинидаги Бююкчекмеже шаҳарчасида кучли туман шароитида телеминора билан тўқнашиб кетган. Вертолёт бортида 7 киши бўлган. Аввалроқ 5 киши ҳалок бўлгани, улардан 4 нафари россияликлар экани маълум қилинганди. 

ОАВ маълумотларига кўра, вертолётни Оловуддин Аджар ва Ахмет Булут исмли учувчилар бошқарган. Шунингдек, ҳалок бўлган йўловчилар номлари маълум қилинган, улар: "Эжзажибаши"нинг Россиядаги бўлими VitrA бош директори Салим Ўзен ва россияликлар Александр Ванин, Игорь Кочергин, Людмила Чупрова ва Елена Бадраган.

Milliyet газетасининг маълум қилишича, учувчилар бу ҳудуддан аввал ҳам учиб туришган ва телеминоранинг жойлашган ўрнидан яхши хабардор бўлишган. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 18438 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 39551 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 151477 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43329 Lifestyle
ОАВ: Британия махсус хизматлари WannaCry вирусини тўхтатган дастурчи ҳибсга олинишини аввалдан билган
18:17 0 Жаҳон
NASA 5 ёшли боланинг мактубига жавоб йўллади
Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдирилишига оид видео пайдо бўлди
18:00 801 Жамият
Ҳасан Руҳоний: Эрон учун ядро келишувини сақлаб қолиш устувор
17:55 232 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор сўнгги гумондор ҳамон қидирилмоқда
17:50 251 Жаҳон
Видео: Голни нишонламоқчи бўлган «Ҳамбург» футболчиси жароҳат олиб, 7 ойга сафдан чиқди
17:48 840 Спорт
Кўпроқ янгиликлар