Истанбулда вертолёт қулаб тушиши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда CNN Turk телеканалида хабар берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу хусусий вертолёт бўлган ва унинг бортида Eczacıbasi холдингининг Россиядаги бўлими - VitrA Russia бош директори Салим Ўзен ҳамда яна 4 россиялик ходим бўлган.

"Биз янги тафсилотларни аниқладик. Компания маълумотига кўра, вертолёт бортида Александр Ванин, Игорь Кочергин, Людмила Чупрова и Елена Бадраган бўлган", дейилган хабарда.

Турли маълумотларга кўра, бортда жами 7 киши бўлганди.

The Hurriyet Daily News’нинг ёзишича, вертолёт Буюкчекмедже туманида телеминорага урилиб, катта йўлга қулаган.