Италияда автомобиль кўприги қулаб тушди

Жаҳон 10 Март 2017 9649

Италия шимоли-шарқидаги Анкона шаҳри яқинида автотранспортга мўлжалланган кўприк (автострада) қулаб тушди, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда BBC News.

Ҳалок бўлган инсонларнинг ҳар иккиси кўприк остидаги йўлда ҳаракатланаётган машинада бўлган. Бундан ташқари, Руминиядан бўлган икки ишчи ҳам жароҳатланди.

Гувоҳлардан бирининг хабар беришича, «ҳаммаси жуда тез рўй берган»: унинг машинаси қулаб тушган кўприкдан бир неча метр берида бўлган. Айни дамда кўприк ва у қулаган трасса бўйлаб ҳаракат тўхтатилган.

Кўпроқ янгиликлар