Бугун, 10 март куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2 тури доирасида яна 3та учрашув ўтказилди ва тур ўйинлари якунлаб берилди.

Тошкент шаҳрининг «Обод» жамоаси ўз майдонида Фарғона вилоятининг «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. Аввалига қўқонликлар жамоаси легионери Филип Райевац ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Наврўзбек Хаипов мезбонларнинг жавоб голини киритди.

Шунингдек, «Машъал» Муборакда «Металлург»ни қабул қилди ва муҳим ғалабага эришди. Учрашувдаги ягона гол  Зоҳир Қўзибоев томонидан 50 дақиқада киритилди.

Навоийда эса маҳаллий «Қизилқум» Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини қабул қилди. Учрашувда 2:1 ҳисобидаги мезбонлар ғалабаси қайд этилди.

Ўзбекистон Олий лигаси
2-тур
10 март, жума

«Обод» — «Қўқон—1912» 1:1
Голлар: Филип Раевац, 16 (0:1). Наврўз Хаипов, 62 (1:1).

«Машъал» — «Металлург» 1:0
Гол: Зоҳир Қўзибоев, 50 (1:0).

«Қизилқум» — «Навбаҳор» 2:1
Голлар: Азамат Алланиёзов, 6 (1:0). Мансур Саидов, 26 (1:1). Илҳом Юнусов, 76 (2:1).