Pirelli Женевада иккита янгиликни тақдим этди

Технология 10 Март 2017 6675

Pirelli компанияси Женева автосалонида иккита янги ишланмани тақдим этди, улардан бири маълумотлар сақлаб қолиш жойига шиналарни улаш технологиясидир. Унинг ёрдамида автомобиль эгалари покришкалар ҳақидаги маълумотни смартфон орқали олишлари мумкин.

Технология Pirelli Connesso деб номланади ва P Zero ҳамда Winter Sottozero шиналарида ишлатилиши мумкин. Унда босим ва ҳарорат, тик статистик юкламани аниқлайдиган, шунингдек покришка қанча километр йўл босиб ўтганини ҳисоблаб борувчи датчик бор.

У барча маълумотни Pirelli Cloud маълумотлар сақлаш жойига юборади, у ердан эса, қайта ишланган ахборот автомобиль эгаси смартфонига махсус илова орқали келиб тушади.

Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, тизим спорткарлар эгаларига ҳам (масалан, реал вақт режимида резина ҳароратини кузатиш учун), оддий автомобиль ҳайдовчиларига ҳам фойдали бўлади. Бунда механикларга покришкалар билан боғлиқ муаммоларни масофадан туриб билиш ҳамда таъмирлаш учун ўз вақтида етиб боришга имконият яратилади.

Датчик ёрдамида шиналардан қанча фойдаланиш мумкинлигини тахмин қилиш мумкин, кучли ейилишда эса Pirelli мобил иловаси яқин орадан дўкон топиш ва керакли покришкаларни аввалдан буюртма қилишга ёрдам беради.

Connesso тизими АҚШда 2017 йилнинг ёзидан ишлай бошлайди, кейинчалик Европада ҳам пайдо бўлади.

Pirelli’нинг Женевадаги яна бир янгилиги Формула-1 ғилдираклари услубидаги “рангли” шиналар. Унда ён томонга туширилган чизиқ ва компания белгилари бор. Кўргазмада сариқ, қизил, кўк ва оқ полосали нусхалар тақдим этилди.

Ранглар узоқ муддат сақланиб қолиши учун компания материални қўллашда “формула” технологияларидан фойдаланди.

Аввалига рангли покришкаларни 19 дюймлик ўлчамда харид қилиш мумкин. Компания дастлабки буюртмаларни қабул қилиб олмоқда, нарх-наво эса ҳозирча аниқ эмас.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар