Президент «Бухоро—Мискин» темирйўли қурилиши билан танишди

Ўзбекистон 10 Март 2017 12107

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида «Бухоро—Мискин» темирйўл қурилишининг бориши билан танишди.

ЎзА хабарида айтилишича, ушбу темирйўл узунлиги 350 километрдан зиёд бўлади. Лойиҳанинг умумий қиймати 283 миллион долларни ташкил этади.

«Бухоро—Мискин» йўналиши бўйича қуриладиган темирйўлда 8 темирйўл станцияси ва разездлар барпо этиш белгиланган.

Президент Бухорода янги «Афросиёб» поезди имкониятлари билан ҳам танишган.

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида янги «Афросиёб» электропоездининг имкониятлари, йўловчилар учун яратилган қулайликлар билан танишди.

Янги замонавий электропоезд олдингиларига қараганда кенг имкониятга эга. Хусусан, шу вақтга қадар ҳаракатланаётган юқори тезликдаги электропоездлар 215 йўловчи сиғимига эга бўлиб, иккита VIP, иккита «бизнес» ва иккита «эконом» тоифали вагонлардан иборат. Янги поезд 287 йўловчи сиғимига эга. Унда «эконом» тоифали вагонлар сони иккита кўп.

«Тез кунларда замонавий электропоезднинг иккинчиси ҳам олиб келинади. Поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш баробарида қўшимча иш ўринлари яратилиб, 15 машинист ва 50 га яқин вагон кузатувчисини иш билан таъминлаш кўзда тутилган», — дейилган ЎзА хабарида.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20558 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23793 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12203 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13189 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42563 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53572 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48062 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 551 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 459 Жамият
Кўпроқ янгиликлар