Президент Бухорога ташрифини бошлади

Ўзбекистон 10 Март 2017 42522

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 10 март куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлат раҳбари ўзининг сайловолди дастурида республиканинг барча ҳудудлари қатори Бухоро вилоятини ҳам ривожлантириш бўйича улкан режаларни баён этган эди. Президент Бухоро вилоятига ташрифи давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, истиқболли лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан бевосита мулоқот қилиш кўзда тутилган. 

Бухоро асрлар давомида жаҳон цивилизацияси тараққиётига улкан ҳисса қўшиб келган, ҳақли равишда шарифлик мақомига сазовор бўлган муқаддас шаҳарлардан ҳисобланади. 

Мустақиллик йилларида мамлакатнинг биринчи президенти раҳнамолигида Бухорода бетимсол бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. "Бухоро маданий маркази", унинг таркибидаги "Боқий Бухоро" монументи бухороликлар ва вилоятга келувчи сайёҳларнинг севимли масканига айланган. 

Сўнгги йилларда бу борадаги ишлар вилоятда янада кенг кўламда амалга оширилмоқда. 2016 йилда вилоят иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 7,9 фоизга ошди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7,3, қурилиш-пудрат ишлари 9,2, хизмат кўрсатиш 15,2, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 7 фоиз ўсди. Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 67,9 фоизни ташкил этди. Маҳаллийлаштириш дастури асосида 10 лойиҳа амалга оширилиб, 107,8 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 

Вилоятда Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бошланди. Мажмуа таркибига йилига 8,1 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлаш қувватига эга завод, 114 қазиш қудуғи, 11 махсус майдон ва 4 йиғув пунктини ўз ичига олган табиий газни тўплаш тизими киради. Бундан ташқари, 370 километр газ қувури, 160 километр автомобиль йўли қуриш режалаштирилган бу лойиҳа Ўзбекистон газ конларини ўзлаштиришни янги босқичга кўтаради. Марказий Осиёдаги йирик ишлаб чиқариш мажмуаларидан бири бўлган ушбу заводда 2 мингдан зиёд доимий иш ўрни яратилади. 

2016 йил энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида Тошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob электр поездининг илк қатнови амалга оширилди. Бундан вилоят аҳлининг кўнгли кўтарилиб, эртанги кунга ишончи янада мустаҳкамланди. 

Президентнинг Бухоро вилоятига ташрифи бошланди.

Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Бухоро вилоятини текширишга боради

Кун янгиликлари
Parus — кўнгилочар мажмуасида болалар аттракционларига 20 фоизлик бонуслар берилмоқда
11:48 2974 Жамият
Пластик карточкадан нақд пул ечиш...ҳамон муаммо
17:21 / 25.04.2017 47689 Жамият
Қониқарсиз газ таъминоти: муаммонинг илдизи ва аҳолининг миллионлаб қарзлари
16:19 / 25.04.2017 39124 Ўзбекистон
Эндиликда мактаб синфларида ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги керак
18:20 381 Жамият
Дунёдаги энг чиройли манзарага энг аэропортлар аниқланди
18:16 693 Lifestyle
“Қорилар мусобақаси” кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди
18:06 3150 Жамият
Сайёр қабул: Бектемир тумани аҳолисининг мурожаатлари асосли эканлиги айтилди
18:04 336 Жамият
Саркози Франция президенти сайловлари иккинчи турида кимга овоз беришини айтди
17:38 1011 Жаҳон
20 кунда яна ўзгариш. «Пахтакор»га янги бош мураббий тайинланди
17:30 8558 Спорт
Антарктидадаги Қонли шаршара сири маълум бўлди
17:12 9876 Жамият
Кўпроқ янгиликлар