Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Россия президенти Владимир Путиндан Иосиф Флавийнинг 1526 йилда чоп этилган "Яҳудо уруши" деб номланган китобни совғага олди. Бу ҳақда Нетаньяху матбуот хизмати маълум қилди.  

Китоб Италияда тоскан тилига (италян тилининг Тоскана вилояти шеваси) таржима қилинган ҳолда чоп этилган.

"Бош вазир китобни Исроил миллий кутубхонасига топширишни буюрди", деб маълум қилинди хабарда. 

Маълум қилинишича, Нетаньяху Россияга қисқа ишчи сафарини якунлаган ва Исроилга қайтган.