Россия президенти Владимир Путин Туркия билан муносабатлардаги чекловларни бекор қилиш ҳақида гапирди. У бу масалалар ҳал қилинишига ваъда бериб, хавфсизликни таъминлаш соҳасида икки давлатнинг махсус хизматлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш биринчи ўриндаги масала эканини билдириб ўтган.

Бундан олдинроқ Туркия раҳбари учрашувдан кейинги матбуот анжумани вақтида турклар Россия жорий қилинган барча иқтисодий санкцияларни ечишини кутаётгани ҳақида гапирганди. Шунингдек, виза тартиби бўйича қарор ҳам кўриб чиқилишини сўраган.