Ravon Россия автомобиль бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлашга қийналмоқда

Технология 10 Март 2017 22053

Россия автомобиль бозоридаги савдолар бўйича февраль ойидаги доир ҳисобот эълон қилинди. Унда Ўзбекистоннинг Ravon бренди бир ойда сотилган энг кўп автомобиллар топ-25 талигига кирди. Компания 2017 йил февраль ойида жами 506 машинасини россиялик мижозларга етказиб берган. Январь ойида бу рақам 445тани ташкил этган эди.

Умуман олганда, «Европа бизнеси ассоциацияси» ҳисоботига кўра, 2017 йил февраль ойида янги енгил ва енгил тижорат автомобиллар савдоси ҳажми пасайишда давом этган. Бу борадаги кўрсаткич 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 фоизлик пасайишни қайд этган. Шу билан бирга, таъкидланишича, Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи Solaris модели ҳам биринчи бор энг оммабоп енгил машиналар «Топ-5»лигини тарк этган.

Россияда йилнинг иккинчи ойида жами 106 658 дона автомобиль сотилган бўлса, икки ойдаги жами савдо 184 574 донани ташкил этган. Февраль ойида ҳам энг оммабоп бренд сифатида Lada ўз ўрнини сақлаб қолган. Ундан 20 мингдан ортиқ машина сотилган. Етакчи бешликка, шунингдек, Kia, Renault, Hyundai ва Volkswagen.

Қуйидаги жадвалда 2017 йил февраль ойида Россияда энг кўп сотилган автомобилларнинг Топ-25лиги билан танишиш мумкин:

Бунда февраль ойи якуни бўйича (январда ҳам) энг кўп сотилган модель сифатида Kia Rio қайд этилган. Бу моделдан 7 033 дона сотилган. Иккинчи ва учинчи ўринларда Lada  Granta ва Lada Vesta бормоқда. Энг кўп сотилган бешликка Hyundai Creta ва Volkswagen Polo кирган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар