Россия Туркиядан бир неча маҳсулотлар олиб кирилишига рухсат берди

Жамият 10 Март 2017 7567
Фото: РИА "Новости"

Россияда Туркиядан қатор маҳсулотларни етказиб беришга эмбарго 2016 йилнинг 1 январидан киритилганди. Бу Туркия ҲҲКнинг Сурияда Су-24’га ҳужумига жавоб тариқасидаги махсус иқтисодий чоралар доирасида қўлланган. Октябрь ойида Россия ҳукумати бир қатор турк маҳсулотларига енгилликлар берди – данакли ва цитрус мевалар.

Пайшанба куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва Туркия бош вазири Бинали Йилдирим телефон орқали мулоқотда икки мамлакат бозорларига саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш масалаларини муҳокама қилишган. Жума куни эса Россияга Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған келмоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хабар беришича, давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилишни режалаштиришган.

"Қарорга кўра рўйхатдан товарларнинг алоҳида турлари чиқарилди. Хусусан, чиннигуллар, янги ёки музлатилган бошпиёз ва шалот пиёз, янги ёки музлатилган гулкарам ва брокколи карами ҳамда бошқа қатор маҳсулотлар", - дейилади ҳужжатда.

 

Кўпроқ янгиликлар