Нега Самарқандда олий тоифали шифокорлар ишдан бўшатилди?

Жамият 10 Март 2017 77979

Бугунги кунда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш борасида, жумладан, халқимизга замонавий, юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатишга жуда катта эътибор қаратиляпти.

Йил бошида Муҳтарам Президентимиз тиббиётчилар билан учрашиб, видеоселектор мажлисида халқимиз даволаниш учун хорижий мамлакатларга бориши ва бунинг учун катта маблағ сарфлашини қаттиқ танқид қилганди. Бундан ташқари, юртимизнинг турли ҳудудларида яшовчи аҳоли саломатлигини тиклаши, дардига даво топиши учун фақат пойтахтимиздаги тиббий марказларда эмас, жойлардаги тиббиёт муассасаларида ҳам керакли шароитлар яратиш лозимлигини  таъкидлагандилар.

Афсуски, тизим раҳбарлари олдига ана шу долзарб вазифа қўйилган бир пайтда, бугунги кунда Самарқанд вилоятида катталар учун ягона бўлган Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси юз-жағ жарроҳлиги бўлими штатлари 2017 йил 1 мартдан кескин қисқарди. 

Гап шундаки, 2016 йилнинг 27 декабрь куни тиббиёт бирлашмаси бош шифокори томонидан юз-жағ жарроҳлик бўлимидаги штатлар қисқариши билдирилиб, муассасанинг кўп йиллик ходимларига меҳнат шартномалари 2017 йил 27 февралдан бекор қилиниши тўғрисида маълум қилган ва 6 та мутахасисликлари йўналишида тоифага эга шифокорларга “ОГОҲЛАНТИРИШ  ХАТИ” берилган. 

1953 йилда ташкил этилган ва Самарқанд тиббиёт тизимида ўз ўрнига эга бўлган бўлимда бош врач томонидан 1.0 штат бирлигида юз-жағ жарроҳлиги мутахассислигига эга бўлмаган ЛОР шифокор қолдирилган. Ваҳоланки, 20 беморга мўлжалланган бўлим ишларини 1.0 штат бирлигида ишлаётган, устига-устак соҳаси ЛОР бўлган врачга юклатилгани ақлга сиғмайди. Бош шифокор эса кафедра ассистентларидан фойдаланишини айтиб, ўзини оқлашга уриняпти. Тўғри, улар баъзан бўлимдаги  беморларни даволашда ўз ҳиссаларини қўшишади, лекин улар беморларга кўпроқ вақт ажратсалар, талабаларни ўқиш жараёнига таъсир қилмайдими, деган савол туғилиши табиий. 

Бўлим қошида СамМИ юз-жағ жарроҳлиги кафедрасининг ўқув базаси жойлашган ва бўлажак врачларга стоматология ва юз-жағ жарроҳлигидан сабоқ бериб келинади. Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси юз-жағ жарроҳлиги бўлими шифокорларининг штатлари кўпайиш ўрнига, аксинча  қисқариши маҳаллий беморларнинг марказга, яъни Тошкентдаги тиббий муассасаларга мурожаат қилишлари, дард устига чипқон деганларидек, бир дардларининг ўн дардга айланишига олиб келмоқда. Беморлар ва уларнинг яқинлари учун ортиқча харажат, сарсонгарчиликни келтириб чиқармоқда.

Ишсиз қолган тоифали, вилоятда билим ва тажрибаси билан танилган шифокорлар вилоят ва шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарларига масаланинг ушбу жиҳатларини оғзаки ва ёзма тушунтиришга ҳаракат қилишса-да, мурожаатларига “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йилдаги 48-сон қарорида Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ташкилий тузилмасида юз-жағ жарроҳлиги бўлими кўзда тутилмаган” деган иддао билан жавоб олишган. 

Ушбу ҳолат юзасидан шифокорларнинг мурожаатларидан сўнг журналистик суриштирув ўтказилди ва  “Менинг юртим” телеканалининг ижодий гуруҳи аҳволни ўрганиб, тасвирга олган. (Аввалроқ телеканалда кўрсатув юзасидан анонс берилгани, кўрсатув эса эфирга узатилмагани ҳақида маълум қилган эдик. Кейинчалик “Менинг юртим” телеканали мутасаддиларининг Kun.uz'га маълум қилишича, мазкур мавзуга бағишланган кўрсатув эфирга узатилган ва томошабинлар эътиборига тақдим этилган).

“Шу соҳада 10 йилдан зиёд билим олдим. Ўзимга яраша ҳурмат ва тажриба орттирдим, ўз йўналишимда илмий ишларим бор. Тўғриси, чет тилларни яхши билганим учун хорижга ҳам кетиш режаси йўқ эмас. Аммо, муҳтарам юртбошимизнинг тиббиёт соҳасига қаратаётган юксак эътиборлари қалбимда умид учқунини ёқиб турибди”, дейди шифокорлардан бири Алишер Аҳроров. 
  
“Бўлим штатларини қандай қилиб кўпайтирсак, кимга мурожаат қилсак?” деган савол бўлимда ишлаган, ҳозирги кунда эса ишсиз қолган 6 нафар олий тоифали мутахассислар олдида турган долзарб муаммо бўлиб турибди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар