Тошкент ИИББ «Озодлик» радиоси уйдирмаларига раддия берди

Ўзбекистон 10 Март 2017 53200
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев «Озодлик» радиоси томонидан тарқатилган хабарларга раддия берди. Унинг сўзларига кўра, хорижда фаолият юритувчи мазкур радио Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тадбиркорларнинг эркин ишлашига йўл қўйилмаётгани, шаҳарда 2010 йилдан бери турли тадбиркорлик билан шуғулланувчиларга нисбатан «қора ниқоб»лилар тадбирлари ўтказиб келинаётганини иддао этган. 

Хусусан, радионинг таъкидлашича, яқинда «Жиззах Сити» кафесига ички ишлар бўлимининг «қора ниқобли» махсус гуруҳи кечки вақтда бостириб кириб, кафенинг фаолиятини тўхтатган. Шу билан, гарчи ҳукумат тадбиркорлик билан шуғулланишни кенг тарғиб қилаётганига қарамай, гўёки шаҳар ИИББ ходимлари аксинча йўл тутган. 

Дониёр Тошхўжаевнинг алоҳида уқдиришича, шаҳар ва умуман республика миқёсидаги ички ишлар идоралари ҳам ҳукумат томонидан олиб борилаётган тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича сиёсатга қарши чиқмайди, аксинча, тадбиркорлар орасида қонунга бўйсунмаганларини аниқлаб уларга нисбатан зарурий чоралар кўради. Шу билан бирга, радио сайтида таъкидланган ички ишлар бўлимларига ҳукумат томонидан бюджетни тўлдириш бўйича жарима режалари борлиги хусусидаги хабарлар ҳам инкор этилди. 

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, «Жиззах Сити» кафеси қўшмачи ва фоҳишалар, турли ёшдаги кишилар тўпланиб, маст-аласт бўлиб атрофдаги аҳоли тинчини бузадиган масканга айланиб қолгани, кафенинг Тошкент шаҳар ҳокимининг тунги соат 11:00гача фаолият юритиш тўғрисидаги буйруғини бажармаётгани хусусида кўп бора мурожаатлар келиб тушган. Бундан ташқари, кафеда гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш учун шароитлар мавжуд бўлган.

Шу сабабли, 2017 йил 3 март куни соат 23:30лар атрофида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, кафеда 27 нафар фоҳиша, Тошкент шаҳрида паспорт-виза тизимини бузган шахслар борлиги аниқланиб ушланган. Кафеда 30дан ортиқ муқаддам судланган шахслар борлиги маълум бўлди. Мазкур кафе раҳбарига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган.

«Ҳар бир кафе ёки бошқа шу каби тадбиркорлик субъектларининг жамоат тартибини сақлашга доир қонунга бўйсуниши талаб этилади. Қайси ОАВда ёзилишидан қатъи назар, “Озодлик” ёки бошқа нашрлар бўлсин, шу нарсани айта оламанки, ички ишлар идораларига яна шунга ўхшаш маълумотлар келиб тушса, ИИББ томошабин бўлиб турмайди, балки ўз ваколати доирасида чоралар кўради. Аҳоли тинчлигини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш учун ҳаракатларни давом эттирамиз», - деди  Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар