Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун Pinngle бепул мессенжерининг 10 сири

Технология 10 Март 2017 21717

Баҳор келди, демак – дўстлар ва бутун дунёдаги яқинларимиз билан мулоқот қилишнинг янги даври бошланди. Биз билан сизларни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва режалаштириш керак бўлган янги лойиҳалар, янги муносабатлар, янги қизиқарли саёҳатлар кутмоқда. Бир сўз билан айтганда – доим алоқада бўлиш, кўришиш ва тинглаш даркор. Шундай экан, Pinngle сизга ёрдамга келади. Нима учун айнан у,  деб сўрашингиз мумкин. Чунки сизга яхши таниш бўлган ва сиз ўрганган мессенжерлар сафида Pinngle бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туради, қуйида шулар ҳақида сўз юритамиз. Шундай қилиб, Pinngle барча абонентлари учун ўз сирларни очади!

Иловани ЮКЛАБ ОЛИШ:

         

1. Халқаро лойиҳа ҳисобланган Pinngle Ўзбекистон аҳолисининг она тилида интерфейс очди ва энди у ўзбекча сўзлайди!

Pinngle ишлаб чиқарувчилари мессенжернинг Ўзбекистон аҳолиси учун махсус ўзбекча версиясини яратишди. Иловани созлашда она тилингиздаги интерфейсни танланг ёки мавжуд тил версиясини ўзгартиринг.
 

2. Фақат Pinngle’да – Ўзбекистон аҳолиси учун махсус яратилган стикерлар!

Pinngle  «Наклейкалар дўконида»  Ўзбекистонга бағишланган махсус рукн очилди. Унда Ўзбекистон, унинг маданияти ва тарихи, анъаналари ва урф-одатлари, таомлари ва турмуш тарзини қадрловчи кишиларга мўлжалланган мавзули стикерлар тўпламлари намойиш қилинган. Стикерлар коллекциясида “Ўзбекфильм”да олинган киноленталарга алоҳида мавзу бағишланган: мазкур сериядаги ҳар бир стикер – кинодан олинган, аллақачон танилиб улгурган кадр ва ёрқин иборалардан ташкил топган. Уларни ота-онангиз, буви ва буваларингизга кўрсатинг ва уларнинг смартфонларига Pinngle’ни юклаб олинг – улар ширин хотиралар ва мулоқотнинг янги формати учун сиздан миннатдор бўлишади.

3. Pinngle сизнинг смартфонингиз энергиясини тежайди!

Pinngle билан ҳатто батареянинг паст даражасида ҳам узоқ суҳбат қилиш  ҳақиқатдир. Заряд олиш учун танаффус олишга тўғри келмайди! Илова телефонингиз зарядини тежайди, у мессенжер аналоглари билан таққослаганда 1,5 баробар кўпроқ вақт ишлайди. Сиз заряд борасида хавотир олмай, аудио- ва видео-режимда истаганингизча мулоқот қилишингиз мумкин, чунки Pinngle фойдаланувчиларида телефон батареяси энг керакли пайтда панд бермайди.

4. Pinngle интернет-трафикни тежайди!

Мессенжернинг муҳим хусусияти – реал шароитларга мослаша олиш, алоқа яхши бўлмаган шароитларда ҳам сифатли хизмат кўрсата билиш. Pinngle ўз фойдаланувчилари интернет-трафигини тежашни билади: агар интернет трафигингиз тугаш арафасида бўлса – сиз паст трафик режимини ёқишингиз мумкин: интернет истеъмоли минимумга тушади, лекин алоқа сифати йўқотилмайди. Трафикни тежаш режимини ёқинг ва мулоқот қилишда давом этинг.

5. Pinngle’да коллектив чатлар

Сиз бир неча кишидан иборат компания билан мулоқот қила олишингиз учун Pinngle’да коллектив чатлар ишламоқда. Сиз дўстларингиз, танишларингиз, ходимларингиз ва ҳамкорларингиз билан матнли, аудио- ва видео-хабарлар алмашишиш учун гуруҳлар ташкил қилишингиз мумкин. Шунчаки экрандаги “плюс” белгисини босинг, бир неча керакли контактларни танланг ва гуруҳда чатлашишни бошланг. Pinngle билан сиз иш жойингизга боғланиб қолмайсиз – ҳужжатлар алмашасиз, вазифалар қўясиз, янги нарсаларни ўрганасиз, дунёнинг турли бурчакларида бўлсангиз ҳам, жамоада ишлайсиз.

6. Pinngle — универсал илова

Pinngle мессенжернинг барча имкониятларини тақдим этади: фойдаланувчилар орасида бепул индивидуал ва гуруҳли чат, тезкор хабар, суратлар, файллар, манзиллар ва бошқа маълумотлар  алмашинуви. Pinngle билан нотаниш шаҳарда йўқолиб қолмайсиз ёки учрашувни ўтказиб юбормайсиз – суҳбатдошингизга ўз координаталарингизни йўлланг ва бир-бирингизни муаммосиз топинг. Pinngle’га қўшилиб, сиз телефон контактингиз ёки Telegram рўйхатидаги абонентларни таклиф қилишингиз мумкин.

7. Pinngle ўз фойдаланувчилари ҳақида қайғуради ва уларнинг қулайлиги учун ҳамма нарсага тайёр

Бир вақтнинг ўзида бир неча мессенжердан фойдаланувчиларга кўра, Pinngle билан ишлашда қурилма “қизиб” кетмайди.

Шунингдек, Pinngle’да чапақай-фойдаланувчилар қулайлиги учун клавиатура тартибини ўзгартириш мумкин.

8. Хавфсизлик – биринчи ўринда

Сизнинг хотиржамлигингиз ва ахборот алмашинувидаги хавфсизлигингиз – Pinngle жамоаси фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири. Сизнинг ахборотингиз ҳимояси учун маълумотларни шифрлаш тизими қўлланади. Ҳимоянинг бу усули файлларингизнинг тўлиқ конфидециаллигини таъминлайди. Ҳеч ким, ҳатто Pinngle ҳам, сизнинг хабарларингиз ва қўнғироқларингиз мазмунидан хабар топа олмайди.

9. Ҳар қандай форматдаги файллар – ҳажмга доир чекловларсиз

Pinngle билан таассурот ва ахборот алмашиш – осон ва оддий. Ҳужжатлар, суратлар, аудио- ва видеоматериаллар алмашинг, чекланмаган ҳажмдаги файлларни бепул йўлланг ва у ўз манзилига аниқ етиб боришига ишонч ҳосил қилинг. Pinngle ҳар қандай форматдаги файлни осонликча жўната олади.

10. Pinngle Ўзбекистон ва дунёнинг барча бурчакларида жуда яхши ишлайди

Pinngle бутун дунё, ҳаттоки интернет-трафик алмашинуви чекланган мамлакатлар бўйлаб тармоққа чиқиш имконини берувчи алгоритмни ишлаб чиқди. Сиз сайёранинг истаган нуқтасидан туриб фаол ишлашингиз, ўқишингиз, ҳордиқ чиқаришингиз мумкин. Pinngle Ўзбекистоннинг интернет заиф бўлган энг чекка бурчакларида ва хорижда, ҳатто бошқа мессенжерлар ўчирилган мамлакатларда ҳам барқарор ишлайди. Pinngle GPRS/EDGE/2G – паст даражали уяли алоқа тармоқларида аудио- ва видео-қўнғироқларни юқори HD форматда амалга ошириш ҳамда овоз ва тасвир сифатини йўқотмаган ҳолатда ишлаш имконини беради. Бошқача қилиб айтганда: интернет тезлиги қанчалик паст бўлмасин, алоқа сифати доим аъло бўлади!

Зеро Pinngle бошқалар бунинг уддасидан чиқмаган жойларда ҳам ишлайди.

Ҳар доим ва ҳамма жойда алоқада қолинг. Вақтингизни йўқотманг, юкланг ва биз билан бирга ишонч ҳосил қилинг: чекловларсиз мулоқотдан-да қадрли нарса йўқ.

 

Иловани ЮКЛАБ ОЛИШ:

         

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар