Жанубий африкалик Крис Бертиш Атлантика океанини эшкакли қайиқда кечиб ўтди. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатди. 

Бертиш ўз саёҳатини 93 кун олдин Марокашнинг Агадир шаҳрида бошлаганди. У 9 март куни Кариб денгизи ҳудудидаги Антигуа ороли қирғоғига етиб келган ва океан бўйлаб саёҳатини муваффақиятли тамомолаган.

42 ёшли ушбу шахс 120 доллар эвазига 6 метр узунликдаги қайиқда саёҳат қилган, бу қайиқни унга британиялик конструктор Фил Моррисон 6 ой давомида ясаб берган.

Қайиқнинг тумшуқ қисмида кичик каюта ўрнатилган, бу ерда Бертиш ухлаши мумкин бўлган. Бундан ташқари, бу мўъжаз хонада саёҳат учун зарур қурилмалар, жумладан GPS, ультра-қисқа тўлқинли радио, автопилот, сунъий йўлдошга уланган телефон, қуёш панели ҳамда сув захиралари сақланган.

"Саёҳати давомида Бертиш акулалар, тўфонлар ва ёлғизлик билан тўқнаш келди", дея қайд этилган хабарда.

У ҳар куни ўртача 69 км йўл босган. Охирги кунда эса у жадал ҳаракат қилиб, 96,5 км масофани кечиб ўтган.

У асосан тунда сузган. Унга протеинли коктейл, музлатилган маҳсулотлар ҳамда қоқланган гўшт истеъмол қилган.