Россия президенти Владимир Путин интернет тармоғида вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилишларига олиб келувчи ўйинлар ва уларни тарғиб қилаётганлар, уларни ишлаб чиқараётганларга ўз муносабатини билдирди. Унинг айтишича, бу каби ғаразгўйларни, руҳияти тўлиқ шаклланмаган ёшларни, айниқса вояга етмаганларни турли йўллар билан ўз жонларига қасд қилишга олиб борганлари учун жиноятчилар сафига қўшиш керак. 

Россия президенти мамлакат ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида, РФ ИИВнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Булар — коррупция ва экстремизмга қарши кураш, миграция назорати, жамоат жойларида тартибни сақлашдир. Шу билан бирга, янги чақириқлар ҳам пайдо бўлмоқда. Улар орасида ижтимоий тармоқларда ўсмирлар ва болаларни ўз жонларига қасд қилишга олиб борувчи ўлим гуруҳларига қарши курашиш ҳам бор. 

«Шу муносабат билан Давлат думаси депутатларининг ўз жонига қасд қилишгача олиб бориш ҳолатларига доир рўйхатни тўлдириш бўйича қонунчилик ташаббусини қўллаб-қувватлайман. Бу шу каби сайтларнинг эгалари, администраторлари ва тузувчиларини жиноий жавобгарликка тортиш, уларнинг фаолиятига чек қўйиш имконини беради», — деб таъкидлаган Россия давлат раҳбари.