Жанубий Корея аҳолиси президент Пак Кин Хенинг импичментини товуқ гўштидан тайёрланган таомлар тановул қилиш билан нишонламоқда. Бу орқали эндиликда собиқ президентнинг лақабига ўзига хос ҳажвий шама қилинган.

Президентнинг рақиблари бу лақаб орқали "хе" деб номланган корейсча газак ва товуқ билан боғланадиган салбий феъл-атворга шама қилишган.   

Энди Чонжу шаҳридаги ресторанлардан бири Жанубий Корея конституциявий суди президент импичментини тасдиқлагани муносабати билан 10 ва 11 март кунлари товуқли бургерларни ярим нархига таклиф қилмоқда. 

Жанубий Корея миллий йиғилиши кафетерийсидаги 10 март кунидаги таомнома сурати унда тушликка одатда байрамларда тортиладиган уградан тайёрланадиган таом ва кечки овқатга товуқ гўштли таом таклиф қилингани сабабли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборини тортди. 

Бундан ташқари, корейс твиттерида "байрам уграси" ибораси трендга чиқди, суд ҳукм чиқаргандан кейин эса фойдаланувчилар қовурилган товуқ суратини чоп эта бошладилар.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг энг йирик порталлари Naver ва Daum товуқдан таомлар таклиф қилинадиган ресторанлар бўйича тавсиялар чоп этишган.