Женевадаги энг яхши спорткарлар

Технология 10 Март 2017 11164

 Бу йилги Женева кўргазмасида кўплаб ажойиб спорткарлар тақдим этилди. Қуйида эътиборингизга улардан энг яхшиларини тақдим этамиз.

 

Lamborghini Huracan Performante
Ушбу тезкор автомобилга 640 от кучига эга V10 двигатель ўрнатилган бўлиб, 100 км/соат тезликка 2,9 сонияда чиқади. У оддий Huracan’дан 40 кг енгилроқ. 

Porsche 911 GT3
Ушбу янги авлод суперкари 500 от кучига эга бўлиб, “юз”га 3,4 сонияда чиқади. Энг юқори тезлик 340 км/соат. 

Ferrari 812 Superfast

800 от кучли ушбу суперкар F12berlinetta моделининг ўрнига чиқарилди. У 100 км/соатга 2,9 сонияда чиқади, юқори тезлик 340 км соат/соатни ташкил қилади.

Alpine A110
Renault’га тегишли ушбу модель 252 от кучига эга бўлишига қарамай, 300 от кучига эга Porsche 718 Cayman’дан тезроқ чиқди. У “юз” тезликка чиқиш учун 4,5 сония сарфлайди. 
Модель дастлаб 58,500 евродан сотувга чиқади. 

Honda Civic Type R
Европада ёздан бошлаб сотувга чиқадиган модель 320 от кучига эга. У аввалги  Type R моделидан 16 кг енгилроқ. 

RUF CTR
Porsche автомобилларини қайта ишлаш билан шуғулланадиган RUF тюнинг-ательеси тўлиқ ўзи ишлаб чиққан илк автомобиль. CTR умумий ҳисобда 30 дона ишлаб чиқилади. Ҳозирда унинг нархи ҳақида маълумотлар берилмаган. 

Audi RS3
Дунёдаги энг тезкор хот-хэтч. 400 от кучига эга бўлган автомобиль 100 км/соат тезликка 4,1 сонияда эришади. Унинг юқори тезлиги 280 км/соатга тенг. 

Italdesign V10
Итальян ательесига тегишли ушбу спорткар атиги 5 дона чиқарилади. Нархи 1,5 млн евро бўлган Italdesign V10 3,2 сония ичида 100 км/соат тезликка чиқа олади. Унга 610 от кучига эга двигатель ўрнатилган. 

Scuderia Cameron Glickenhaus 003S
Америкалик миллионер Жеймс Гликенхаусга тегишли бўлган компания томонидан ишлаб чиқарилган 800 от кучига эга двигатель билан жиҳозланган. Унинг юқори тезлиги 349 км/соат. 100км/соат тезликка эришиш учун 3 сония сарфлайди. 
Ҳозирда автомобиль қачон ишлаб чиқарилиши ва унинг нархи ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. 

Pagani Huayra Roadster
Умумий ҳисобда 100 дона чиқариладиган бу моделнинг барчаси сотиб бўлинган. Нархи 280 минг еврони ташкил қилган автомобилга 764 от кучига эга двигатель ўрнатилган. 

Techrules Ren
Автомобиль концептга ўхшаб кўринса-да, компания вакиллари уни серияли чиқаришга тайёр эканини таъкидлашди. У 1305 от кучига эга двигателга эга бўлиб, “юз”га чиқиш учун 2,5 сония сарфлайди. Юқори тезлик 320 км/соатга тенг. Ушбу суперкар умумий ҳисобда 96 дона чиқарилади. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар