Яманда коалиция авиазарбаси оқибатида 20 фуқаро ҳалок бўлди

Жаҳон 11 Март 2017 3630

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг Яман ғарбида берган авиазарбаси оқибатида 20 фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Зарба Кхука шаҳри яқинида ўрнашиб олган айирмачилар позицияларига қаратилган бўлган. Бироқ улар одамлар билан гавжум бўлган маҳаллий бозор томон йўнала бошлашган. Бунинг оқибатида бозорнинг бир қисми зарбага учраган ва тинч аҳоли вакиллари жабр кўрган.

Маълум қилинишича, айирмачилардан 6 жангари ҳалок бўлган. 

Кўпроқ янгиликлар