Англия премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувларда мезбонлар устунлик қилишди.

Еврокубоклар учун кураш олиб бораётган «Эвертон» асосий таъқибчиларидан бири «Вест Бромвич»ни ўз уйида қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоанинг сўнгги голига муаллифлик қилган Ромелу Лукаку бу мавсумдаги голлари сонини 19тага етказиб олди ва тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Шунингдек футболчи бутун мавсумда киритган голлари сони бўйича ўз рекордини такрорлади.

Лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Ҳалл» худди шундай жамоалардан бири «Суонси»ни ўз уйида қабул қилиб, муҳим бўлган ғалабани қўлга киритди. Шунингдек «Борнмут» хавфли зонага тушиб қолмаслик кураш йўлида «Вест Ҳэм»ни қабул қилиб Жошуа Кингнинг сўнгги дақиқада киритган голи эвазига ғалаба қозонди. Қизиқ томони, учрашувда «Борнмут» икки марта пенальтини ноаниқ амалга оширди.

Англия премьер-лигаси
28-тур

Эвертон – Вест Бромвич 3:0 (2:0)

Голлар: Миральяс (39), Шнайдерлин (45), Лукаку (82).
Эвертон: Роблес, Уильямс, Бейнс (Фунес Мори, 46), Коулмэн, Жагелка, Бэрри (Кэлверт-Льюин, 84), Шнайдерлин, Баркли, Дэвис, Миральяс (Гуйе, 71), Лукаку.
Вест Бромвич: Фостер, Маколи, Ньом, Доусон, Эванс, Робсон-Кану (Рондон, 76), Шадли, Якоб (Моррисон, 79), Флетчер, Макклейн (Брант, 75), Ливермор.
Огоҳлантиришлар: Якоб (73), Бэрри (81), Доусон (88).

Борнмут – Вест Ҳэм 3:2 (1:1)

Голлар: Кинг (31, 48, 90) – Антонио (10), Айю (83).
Ноаниқ пенальтилар: Кинг (9), Афобе (38, иккаласи — Борнмут)
Борнмут: Боруц, Фрэнсис, Дэниэлс, Смит, Кук, Артер, Гослинг, Фрэйзер (Муссе, 85), Пью, Кинг, Афобе (Уилшер, 85).
Вест Ҳэм: Рэндолф, Рид, Фонте, Крессуэлл, Куяте (Байрэм, 78), Обианг, Нобл (Снодграсс, 58), Лансини, Фегули (Айю, 58), Антонио, Кэрролл.
Огоҳлантиришлар: Нобл (9), Обианг (34), Пью (66), Афобе (72), Гослинг (80), Кук (90).

Ҳалл – Суонси 2:1 (0:0)

Голлар: Ньяссе (69, 78) – Моусон (90+1).
Ҳалл: Якупович, Магуайр, Раноккия, Робертсон, Эл Абделлауий, Ндиайе (Ньяссе, 63), Ҳаддлстоун, Клукас, Маркович (Ал Муҳаммадий, 75), Гросицки, Эрнандес (Мейлер, 82).
Суонси: Фабианьски, Фернандес, Ольссон, Ранхель (Амат, 33), Моусон, Кэрролл, Корк, Раутледж (Нарсингх, 71), Фер, Сигурдссон, Льоренте (Айю, 45).
Огоҳлантиришлар: Ндиайе (45), Ольссон (45), Ҳаддлстоун (56), Маркович (73).