Сурия президенти Башар Асаднинг фикрича, АҚШ ҳарбий хизматчиларининг Сурияда бўлиб туриши Дамашқнинг ИШИД ва бошқа террорчилар устидан ғалаба қозонишига ёрдам бермайди. 

"Биз бу ёрдам беради, деб ўйламаймиз. Улар нима қилмоқчи? ИШИД билан курашмоқчими? Америкаликлар деярли барча урушларда мағлуб бўлган. Улар Ироқда ҳам енгилишди. Алалоқибат, қуролли кучларини олиб чиқишга мажбур бўлди. Ҳатто Сомалида ҳам тақдирга тан беришди. Сизга қўшни Вьетнам ёки Афғонистонни қўя турайлик", — деган Асад Ҳонгконгнинг  "Феникс" телеканалига берган интервьюсида. 

"Улар ўз қўшинларини қаерга юборган бўлса, бирор натижага эришмаган. Улар фақат муаммоларни юзага келтиришган. Улар йўқ қилиш ва муаммоларни барпо қилишнинг жудаям уддасидан чиқишади. Бироқ, улар муаммога ечим топиш масаласида анча нўноқ", — деб қўшимча қилган Сурия етакчиси. 

Шу ҳафтада Пентагон расми расмийлари АҚШ Манбижда қуролли бўлинмаларини жойлаштиргани ҳақида эълон қилган эди.