"Ҳаво орқали рухсат бўлмаса, қуруқлик орқали": турк вазири Нидерландияга қуруқликдаги транспорт билан етиб олмоқчи

Жаҳон 11 Март 2017 14305

Туркиянинг оила ишлари бўйича вазири Фатма Бетул Саён Кайя Нидерландия ҳукумати Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу самолётига қўнишга рухсат бермагандан кейин, бу мамлакатга қуруқликдаги транспорт билан етиб олмоқчи. Бу ҳақда "Анадолу" ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Кайя Германияда сафарда. Энди вазир Нидерландияда унинг иштирокидаги тадбирлар бекор қилинганига қарамасдан, у ерга йўл олмоқчи. 

Мавлуд Човушўғлу 11 март куни Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида турк жамоаси намойишида иштирок этиб, икки фуқароликка эга туркларни Туркия конституциясига ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга чақирмоқчи эди. Туркияда бошқарувнинг парламент шаклидан президентлик шаклига ўтишни кўзда тутувчи конституцияга ўзгаришлар бўйича референдум 16 апрелда бўлиб ўтади. 

Роттердам мэри Нидерландия ҳукумати Човушўғлуга намойишда иштирок этишга рухсат бермаслигини айтганига қарамасдан, турк вазири барибир Роттердамга боришини ва агар нидерландлар унга қаршилик кўрсатсалар, санкциялар қўллаш билан таҳдид қилганди. Шундан кейин Нидерландия ҳукумати Човушўғлу самолётига мамлакатга қўнишга рухсат бермаган. 

Кун янгиликлари
Дайжест: Янги қонун, лавозимий ўзгаришлар, Европага хавф солаётган тошқин ва куннинг энг муҳим хабарлари
21:28 / 27.03.2017 6061 Жаҳон
Қўқон нима қилсин – 22 яшар ўғли лоқайдликнинг қурбони бўлди
15:58 / 27.03.2017 36694 Жамият
Тадбиркорлар орасида шов-шувларга сабаб бўлаётган бизнес-семинарга 6 кун қолди. Ўтказиб юборманг!!!
15:07 / 27.03.2017 4779 Жамият
Трамп қизи Иванкани муҳим анжуманга жўнатишга қарор қилди
00:39 1049 Жаҳон
Чавушўғлу Европанинг фашизмга ботганини айтди
23:54 / 27.03.2017 1338 Жаҳон
Фидель Кастронинг синглиси ҳаётдан кўз юмди
23:45 / 27.03.2017 1817 Жаҳон
Ачинарли ҳақиқат: дунёдаги энг ифлос дарёлар
23:40 / 27.03.2017 2866 Lifestyle
Перуда тошқин оқибатида бутун бошли шаҳар сув остида қолди
23:00 / 27.03.2017 2196 Жаҳон
Путиннинг махфий лимузини Швецияда пайқалди
22:47 / 27.03.2017 10263 Технология
Қишлоқ хўжалигига доир саволларингиз борми? Йўлланг!
22:24 / 27.03.2017 2451 Жамият
Кўпроқ янгиликлар