"Барселона"нинг "ПСЖ" дарвозасига урган 6-голининг нишонланиши кичик зилзилага сабаб бўлди

Спорт 11 Март 2017 12638

Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал баҳсининг "Барселона" ва "ПСЖ" клублари ўртасидаги жавоб учрашуви сўнгида каталон клуби ўйинчиси Серхи Роберто урган голнинг мухлислар томонидан нишонланиши кичик зилзила келтириб чиқарди. Бу ҳақда "Спорт Экспресс" нашри хабар бермоқда

Тарихга кирган учрашув ўтган "Камп Ноу" стадиони ёнида Жауме Алмера номидаги геология институти жойлашган. Айнан унинг ходимлари зилзилани сейсмографларда қайд қилишган.

Сейсмологлардан бири Жорди Диас "Барса"нинг 2- ва 3-голларининг жўшқин нишонланиши оқибатлари ҳам сейсмографларда қайд қилинганини таъкидлаб ўтди. "Учрашув деярли якунланганда барчаси кескин ўзгарди. 6-гол институт томонидан қайд қилинган бу турдаги энг кучли зилзилага олиб келган", деб айтди олим.

Диаснинг айтишича, "Барса"нинг кейинги голлари мухлислар томонидан нисбатан осойишта қабул қилинган ва сейсмографларда из қолдирмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Париждаги 4:0 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин, ўз майдонида 6:1 ҳисобидаги ғалабага эриша олди. Айнан Серхи Робертонинг учрашувнинг 95-дақиқасида урган голи "Барса"ни мусобақанинг чорак финалига олиб чиқди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20250 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49375 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1309 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 594 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1947 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1398 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2207 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2483 Технология
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3516 Ўзбекистон
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
22:34 / 21.08.2017 14639 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар